Президент Ўзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонунни имзолади. 2005 йилгача мамлакатга келган, шунингдек, мамлакатда 15 йилдан бери муқим истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари деб тан олиниши мумкин.
Президнет шу ҳафта олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади. Давлат раҳбари 17−18 июнь кунлари Андижон вилоятига боради.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройида Сўғд вилояти зиёлилари ва нуронийлари билан учрашди. «Давлатларимиз ўртасида ҳал бўлмаган масала қолмади, ўзаро ишонч пайдо бўлди. Бундай муносабатларнинг ташаббускори ва архитектори Шавкат Мирзиёев», — деди Эмомали Раҳмон.
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифининг биринчи куни якунида, Тожикистоннинг юксак мукофоти — I даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни унга ҳамкасби Эмомали Раҳмон топширди.
Ўзбекистон Хатлон вилоятида 250 ўринли замонавий шифохона, Тожикистон эса Самарқанд вилоятида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қуриб берди. Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан рамзий тугмани босиб, уларнинг фаолиятига старт берди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуриш лойиҳаси бўйича қўшма акциядорлик жамияти ташкил этиш тўғрисида, қолаверса, ўзбек-тожик инвестиция компанияси ташкил этиш, саноат ва янги технологиялар соҳасида, тоғ-кон саноатида ҳамкорлик тўғрисида жами 35 та ҳужжатни имзолади.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари кенгайтирилган таркибда музокараларни давом эттирди. «Истиқболга мўлжалланган аниқ режаларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон томони автомобилларини йиғишни ташкил этиш, авиақатновни кенгайтириш ва автобус йўналишларини тиклаш, шунингдек, дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигига бағишланган маданий тадбирларни ўтказиш таклифини илгари сурди.
Душанбедаги «Қасри Миллат» қароргоҳида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тор доирадаги учрашувини ўтказдилар. Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб келди. Душанбе халқаро аэропортида уни мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Президент Шавкат Мирзиёев Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 3 қаватли бўлиб, унда санъат ва ахборот технологиялари, тарих, филология ва дин ҳамда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтказган тақдимотга кўра, ушбу кутубхона президент кутубхонаси мақомида эга бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари Урганчда ўрнатиладиган ал-Хоразмий ҳайкали ва Тошкентда ўрнатиладиган Ботир Зокиров ҳайкали эскизлари билан танишди.
Ўзбекистон президенти Тожикистонга расмий ташрифи давомида Душанбедаги қатор тадбирларда иштирок этади, жамоатчилик вакиллари билан учрашади ва Сўғд вилоятига ташриф буюради. 30 дан ортиқ ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев гўштнинг қимматлашиши фонида нархларни барқарорлаштириш тадбиркорларни арзон нархда сотишга мажбур қилишни англатмаслигини айтди. Президент бозорда таклиф ортиши учун шароит яратиш зарурлигини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, паррандачилик корхоналарининг фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари 50 фоизга камайтирилади.
Ўзбекистон президенти аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселекторда тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, ишсизларга ер майдонларини ажратиш орқали янги иш ўринлари сонини 1,5−2 бараварга ошириш бўйича кўрсатма берди.
Президент сешанба кунги видеоселекторда энди ер фақат аукционда сотилиши ёки ижарага берилишини маълум қилди. «Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари Сурхондарё тажрибаси доирасида 2021 йилнинг ўзида қарийб 100 гектар ғалладан бўшаган ер ишсиз аҳолига берилишини таъкидлаган.
Президнет шу ҳафта чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказади. Давлат раҳбари 10−11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради.
Ер муносабатлари соҳасида бир қатор туб ўзгартиришлар кутилмоқда. Хусусан, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ва бошқа ҳуқуқлар билан ер ажратиш амалиётларини тугатиш, ерга бўлган ҳуқуқ турларини қисқартириш, туман ҳокимларининг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати тўлиқ бекор қилиниши ва бошқалар — президент ер муносабатларини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Президент Шавкат Мирзиёев Термизда «Зулфия» мукофоти совриндори Рухшона Абдураззоқова билан суҳбат давомида унга Spark автомашинасини совға қилди. Машина 3 июнь куни Рухшона Абдураззоқовага топширилди.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида Термизда қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Президент хонадонлардан бирида «Зулфия» мукофоти совриндори ва унинг онаси билан суҳбатда бўлиб, ундан ғурурланишини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев журналистлар билан учрашувда Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўли қурилишининг илк босқичлари учун Жаҳон банки томонидан 35 млн доллар маблағ ажратилишини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг